БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИДА ХОДИМНИНГ ИШ ҲАҚИ САҚЛАНАДИМИ?
Бола парваришлаш даврида сизнинг иш жойингиз (лавозимингиз) сақланади, лекин ўртача иш ҳақингиз эмас, бу олдин ҳам, ҳозир ҳам шундай.
Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Бунда ушбу нафақа Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ белгиланиши мумкин.
Мазкур нафақа давлат томонидан берилади, иш берувчи томонидан эмас.
Энди қаранг! МК 405-моддасига кўра болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Шунга кўра сиз 2 йиллик бола парваришлаш таътили олсангиз, сизга иш берувчи иш ҳақи тўламайди.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
MEHNAT INTIZOMI
personmaftuna 14-06-24, 02:39O‘zbekiston Respublikasi Mehnat Kodeksining 295-moddasida Ish beruvchi mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikka va mehnat...
МАКТАБЛАРДА ПЕДАГОГИК СИНФЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
personmaftuna 28-05-24, 03:38Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2024 йилдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли...
FARZANDLARNI OILANING KAMBAG‘ALLIGI TUFAYLI MEHRIBONLIK VA
personmaftuna 10-12-24, 10:55Prezident Shavkat Mirziyoev 5-noyabr kuni ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarni tarbiyalash, nogironligi bo‘lgan...