ЙЎЛЛАРДАГИ КАМЧИЛИКЛАРГА ЙҲХББ ЭМАС, ЙЎЛ ЭГАСИ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ
Янги Ўзбекистон шароитида Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир нормаларни ўз ичига олган 7 та боб ва 58 та моддадан иборат “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.
Қонун билан илк бор Йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди ва йўлларда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун барча шароитларни яратиш Йўл эгасининг зиммасига қатъий юклатилди. (15-модда. Йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари)
Қонунга кўра Йўл ҳаракатини ташкил этишда
-транспорт оқимларини бошқариш,
-йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш,
-светофор объектларини тизимли бошқариш,
-пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатини хавфсиз таъминлаш,
-йўналишли транспорт воситаларининг устуворлигини жорий этиш,
-йўлдан ташқарида тўхтаб туриш жойларини ривожлантириш ҳамда
-транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш
ёки тақиқлаш каби асосий тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилди.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
DAVLAT MULKINI IJARAGA BERISHDA QONUN BUZILISHI UCHUN
personmaftuna 29-06-24, 07:32Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti tomonidan 19.06.2024-yildagi “Davlat mulkini ijaraga berish sohasidagi...
YANGI BINO QURISHDAN AVVAL TUPROQNING UNUMDOR QATLAMI
personmaftuna 22-02-24, 07:08“Tuproqni muhofaza qilish va uning unumdorligini oshirish to'g'risida”gi qonun (O'RQ–903-son, 02.02.2024-y.) Prezident...
ЮРИДИК ШАХС МАҚОМИГА ЭГА БЎЛМАГАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ
personmaftuna 15-12-24, 18:04Қонун (ЎРҚ-942-сон, 13.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди. Солиқ кодексига...