Kuzatuvchi » Siyosiy » АЙРИМ ЁШЛАРГА ТИЛ ЎРГАНГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ БЕРИЛАДИ
АЙРИМ ЁШЛАРГА ТИЛ ЎРГАНГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ БЕРИЛАДИ
Президентнинг 27.06.2024 йил кунги ПҚ-239-сон қарорига асосан,
-имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади;
-2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.
-Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади.
-Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
JISMONIY SHAXSLARNING FUQAROLIK HOLATI HAMDA ULARNING
personmaftuna 13-06-25, 01:04Oʻzbekiston Respublikasining fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarolari va fuqaroligi...
SUKUT SAQLASH HUQUQI
personmaftuna 20-03-24, 07:04Konstitutsiyada jinoyat sodir etganlikda ayblanayotgan shaxs uning aybi qonunda nazarda tutilgan tartibda oshkora sud...
FUQAROLIK HOLATI DALOLATNOMALARINI YOZISH BO‘LIMI SOHASIGA
personmaftuna 14-03-24, 06:14Nikoh tuzishning ixtiyorligi haqida nimani tushunasiz ? Javob: O`zbekiston Respublikasi OKning 14-moddasiga asosan...