Kuzatuvchi » Siyosiy » КЕЧКИ ЁКИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ХОДИМЛАР УЧУН КАФОЛАТЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАР

КЕЧКИ ЁКИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ХОДИМЛАР УЧУН КАФОЛАТЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАР

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки  сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон   сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари: 

 -олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган  биринчи ва иккинчи курс талабаларига – камида йигирма календарь кун,   ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида – камида ўн календарь  кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида   ўқиётганларга эса –камида ўттиз кун; 

 -олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан  юқори курсларда ўқиётганларга – камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус,  касб-ҳунар таълими ташкилотларида – камида йигирма календарь кун, олий  ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим  шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш  ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий  ҳужжатларда ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганига  нисбатан давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши   мумкин.

Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги  меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади. 

Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида  иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди. Давлат  аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи   тўланади. (MK-385 моддаси)

 

Д.ОТАБАЕВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.


Boshqa maqolalar

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ

personmaftuna 08-02-24, 12:30
0 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

Президентнинг 18.01.2024 йил куни ПФ-15-сон “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини...

SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRLIGIDA VAZIR MASLAHATCHISI LAVOZIMI

personmaftuna 12-08-24, 23:04
0 SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRLIGIDA VAZIR MASLAHATCHISI LAVOZIMI JORIY ETILMOQDA

Prezidentning 16.07.2024-yildagi "Nogironlikni belgilash tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar...

2024-YILDA SOLIQ VA BYUDJET SIYOSATIDAGI ASOSIY O‘ZGARISHLAR

personmaftuna 09-02-24, 22:59
0 2024-YILDA SOLIQ VA BYUDJET SIYOSATIDAGI ASOSIY O‘ZGARISHLAR

28.12.2023-yildagi O‘RQ-891-son «Soliq va byudjet siyosatining 2024-yilga mo‘ljallangan asosiy yo‘nalishlari qabul...

menu
menu