БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Telegram
Қонунчиликка кўра, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.
Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.
Бунда:
субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.
Х.МАТКАРИМОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.
- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Telegram
Boshqa maqolalar
ZOʻRAVONLIKKA UCHRAGAN AYOLLARNI REABILITATSIYA QILISH
personmaftuna 02-06-24, 03:51Prezidentning 10.05.2024 - yildagi “Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan sha х slarga ijtimoiy х izmatlar koʻrsatishni...
YASHIL KORPORATIV OBLIGATSIYALAR QANDAY CHIQARILADI?
personmaftuna 28-06-24, 12:07Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining “Qimmatli qogʻozlar emissiyasi va emissiyaviy qimmatli qogʻozlar...
КИБЕРХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
personmaftuna 30-01-25, 02:46“ Cyber university ” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул...