ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СПОРТ АКАДЕМИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
“Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (Академия) ташкил этилади.
Қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан Академия ҳузурига ўтказилади:
-Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;
-Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.
Спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилади.
Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
Спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
"Ёшлар дафтари" ҳақида нималарни биласиз?
personmaftuna 01-05-24, 18:28Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сонли қарори билан тасдикланган. "Ёшлар дафтари"...
YAKKA TARTIBDAGI TADBIRKOR(YATT)LAR QANDAY TARTIBDA SOLIQ
personmaftuna 30-09-24, 11:48Bir kalendar yili davomida YaTTning olgan daromadi 100 million so‘mgacha bo‘lsa, qat'iy belgilangan tartibda soliq...
ISTE’MOLCHINING ASOSIY HUQUQLARI
personmaftuna 27-01-24, 17:51Iste’molchi - bu mahsulot, ish yoki xizmatni shaxsiy iste’mol yoki foyda olish bilan bog‘liq bo‘lmagan boshqa...