Kuzatuvchi » Siyosiy » АКАДЕМИЯ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДАВЛАТ НАМУНАСИДАГИ ДИПЛОМ БЕРИЛАДИ

АКАДЕМИЯ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДАВЛАТ НАМУНАСИДАГИ ДИПЛОМ БЕРИЛАДИ

Қарорга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/15983) Академияда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

 

Академияга талабаларни қабул қилиш параметрлари Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси доирасида белгиланади.

 

Академия талабаларининг контингенти, биринчи навбатда, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича сўнгги бир йилда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган олимпия ва паралимпия коллежлари, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари орасидан уларнинг спорт натижаларига қараб, саралаш (селекция) асосида шакллантирилади. 

 

Бунда, Олимпия ва паралимпия коллежларидан саралаб олинган битирувчилар Академияга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади.

 

Академия битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

 

Академия талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади.

 

Академия битирувчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 6 йилга берилади.

 

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

Boshqa maqolalar

ҚАРЗДОРЛИК ҲИСОБИГА БАНКЛАР БАЛАНСИГА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР

personmaftuna 03-06-25, 11:35
0 ҚАРЗДОРЛИК ҲИСОБИГА БАНКЛАР БАЛАНСИГА ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКЛАР РЕАЛИЗАЦИЯСИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги...

JAZONI IJRO ETISH MUASSASALARIDAN OZOD QILINGAN SHAXSLARGA

personmaftuna 08-08-25, 01:35
0 JAZONI IJRO ETISH MUASSASALARIDAN OZOD QILINGAN SHAXSLARGA NAFAQA TAYINLASH TARTIBI BELGILANDI

Hukumat qarori (444-son, 16.07.2025-y.) bilan “Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan shaxslarga bir martalik...

НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ОСОНЛАШТИРИЛАДИ

personmaftuna 30-09-24, 16:00
0 НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ОСОНЛАШТИРИЛАДИ

Президентнинг 16.07.2024 йил кунги ПҚ-257-сон қарорига асосан, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоий...

menu
menu