БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲЛАРИДА ДАМ ОЛАДИГАН БОЛАЛАР ҚАМРОВИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ
“Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда белгиланган стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади:
- оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
- оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
- оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш.
Бунда мазкур назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади.
Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
“E-SAYLOV” AХBOROT TIZIMI QANDAY ISHLAYDI?
personmaftuna 29-09-24, 22:44Markaziy saylov komissiyasining "E-saylov" aхborot tizimi reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida"gi qarori qabul qilindi...
BYUDJETLARNI TOʻLDIRISH QOIDALARI OʻZGARMOQDA
personmaftuna 12-02-25, 01:15Iqtisodiyot va moliya vazirining «Bojхona yuk deklaratsiyasini toʻldirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga...
“ҚАДРИЯТ” ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИ ВА УНИНГ МОБИЛЬ ИЛОВАСИ
personmaftuna 27-01-24, 20:13“Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар...