ИШДАН БЎШАШНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ
Янги Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилиш, яъни ишдан бўшатишнинг бир қатор асослари санаб ўтилган.
Улар қуйидагилардан иборат:
- ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;
- меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;
- ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;
- иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;
- ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;
- ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;
- ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;
- тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;
- ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;
- янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;
-алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIYA QOʻMITASIGA QOʻSHIMCHA VAZIFALAR
personmaftuna 13-12-24, 10:23Vazirlar Mahkamasining 06.12.2024-yildagi «Oʻzbekiston Respublikasidagi sanitariya va fitosanitariya shartlari...
“УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ” ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ
personmaftuna 14-04-24, 01:43“Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш...
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” РЎЙХАТИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ
personmaftuna 26-03-24, 02:061.Хотин-қизларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади: а) секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) инвестиция...