«ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланишига оид нормасини амалга ошириш мақсадида маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, шунингдек давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш зарурати юзага келмоқда.
Шу муносабат билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, 10-модда, биринчи қисми, 1-бандидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилди ҳамда қуйидаги мазмундаги 11-банд билан яъни, «11) жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда» сўзлари билан тўлдирилди.
Шунингдек, маъмурий судларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича давлат божи фуқаролардан— БҲМнинг 70 фоизи, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан— БҲМнинг 10 баравари миқдорида қилиб белгиланди.
Л.ХУДАЯРОВА,
Тупроққалъа тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси.
Boshqa maqolalar
QANDAY HOLLARDA SHAXS BEDARAK YO‘QALGAN DEB TOPLADI?
personmaftuna 30-09-24, 23:08Fuqarolik kodeksining 33-moddasiga asosan, agar fuqaroning qaerdaligi haqida uning yashash joyida bir yil davomida...
BOLANI BOG’CHAGA JOYLASHTIRISHDA USTUNLIK KIMLARGA BERILADI
personmaftuna 19-09-24, 00:39Qonunchilikka ko‘ra, quyidagi toifadagi bolalar bog‘chaga joylashtirilishda boshqalarga qaraganda ustunlikka ega...
MOPED VA SKUTERLAR UCHUN GUVOHNOMA OLISH MUDDATI KOʻCHIRILDI
personmaftuna 15-05-25, 12:59Vazirlar Mahkamasining 12.04.2025-yildagi «Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga yongʻin х avfsizligi...