Kuzatuvchi » Siyosiy » ДОНОР ҚОНИ ПЛАЗМАСИДАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

ДОНОР ҚОНИ ПЛАЗМАСИДАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2024 йилдаги “Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 225-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони билан донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини хусусий тартибда ишлаб чиқаришга тақиқ бекор қилинган.

 

Ҳужжат билан Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича, донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида ажратиб олиш, тўплаш, унинг асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришга қуйидаги талабларни бажарган юридик шахслар учун рухсат берилади:

  • тиббий ҳамда фармацевтика фаолияти учун тегишли лицензияларга эга бўлиш;
  • “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)”нинг миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш;
  • донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида плазмафарез усулида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олиш.

 

Шунингдек, қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришда сифатни таъминлашга доир талаблар алоҳида тарзда белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.04.2024 йилдан кучга кирди.

 


С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.







Boshqa maqolalar

QANDAY HOLATDA MOL-MULK MUSODARA QILINISHI MUMKIN?

personmaftuna 13-12-24, 09:39
0 QANDAY HOLATDA MOL-MULK MUSODARA QILINISHI MUMKIN?

Mulkdor bo‘lish huquqining har bir shaxsga berilishi shaxsning huquqiy holati va maqomidan qat’i nazar, mol-mulkka ega...

БИЛАСИЗМИ?

personmaftuna 28-03-24, 10:05
0 БИЛАСИЗМИ?

Қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига...

DAVLAT MULKI QANDAY XUSUSIYLASHTIRILISHI HAQIDA HUQUQIY

personmaftuna 24-03-25, 03:02
0 DAVLAT MULKI QANDAY XUSUSIYLASHTIRILISHI HAQIDA  HUQUQIY MA’LUMOT BERSANGIZ ?

Davlat mulki auksion, tanlov savdolari, muzokaralarga ommaviy ravishda taklif qilish, raqobatga asoslangan muloqot,...

menu
menu