Kuzatuvchi » Siyosiy » КОРРУПЦИЯ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРГАН ШАХСЛАРНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШАДИ

КОРРУПЦИЯ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРГАН ШАХСЛАРНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШАДИ

“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш чоралари қуйидагилардан иборат:

  • шахс тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик;
  • хабар берилгани туфайли хабар берувчига нисбатан ҳар қандай шаклда тазйиқ ўтказишни тақиқлаш;
  • ҳимоя ордери бериш;
  • махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш;
  • шахсни, унинг уй-жойи ва бошқа мол-мулкини қўриқлаш;
  • шахсни вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш;
  • шахсни бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш;
  • шахснинг ҳужжатларини вақтинча алмаштириш;
  • шахсга ОАВ орқали баёнот бериш имкониятини яратиш.

Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарор:

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
  • тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар;
  • терговга қадар текширув органлари; суриштирув органлари;
  •  дастлабки тергов органлари;
  • прокуратура органлари;
  • суд томонидан қабул қилинади.

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.






Boshqa maqolalar

ISSIQХONA ХOʻJALIKLARI FAOLIYATINI DAVLAT

personmaftuna 26-12-24, 16:36
0 ISSIQХONA ХOʻJALIKLARI FAOLIYATINI DAVLAT QOʻLLAB-QUVVATLAYDI

O ‘ zbekiston Respublikasi Prezidenti 26.09.2024-yildagi “Issiq х ona х oʻjaliklari faoliyatini ragʻbatlantirish...

MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTINING KUZATUV KENGASHI

personmaftuna 30-09-24, 11:30
0 MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTINING KUZATUV KENGASHI VAZIFALARI ?

O‘zbekiston Respublikasining Davlat xaridlari to‘g‘risida qonuni 12.03.2021-yil qonuni asosan. O‘zbekiston Respublikasi...

БМТ ПРИНЦИПЛАРИ МИЛЛИЙ СТАТИСТИКА ТИЗИМИГА ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

personmaftuna 19-03-24, 01:02
0 БМТ ПРИНЦИПЛАРИ МИЛЛИЙ СТАТИСТИКА ТИЗИМИГА ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги...

menu
menu