Kuzatuvchi » Siyosiy » АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги;
  • 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари.

 

2024 йил 1 майга қадар:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сотиш ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини, электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини тасдиқлайди;
  • Статистика агентлиги ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқади.

Қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
  • Ягона реестрга киритилмаган, “Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.

 

Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрдан февралга қадар) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

  • ноябрь ойида – 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам;
  • электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

– табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

– электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

 

Тарифлар бўйича батафсил – buxgalter.uz да.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2024 йилдан кучга кирди. 

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш марказининг бош юристконсульти.


 

Boshqa maqolalar

YOSHLARGA OID DAVLAT SIYOSATI

personmaftuna 18-08-24, 04:03
0 YOSHLARGA OID DAVLAT SIYOSATI

Yoshlar (yosh fuqarolar) — 14 yoshga to‘lgan va 30 yoshdan oshmagan shaxslar. Yosh oila — er-xotinning ikkisi ham...

PROKURORNING AYRIM FUQAROLIK VA IQTISODIY ISHLARDAGI

personmaftuna 26-12-24, 16:32
0 PROKURORNING AYRIM FUQAROLIK VA IQTISODIY ISHLARDAGI ISHTIROKI BOʻYICHA VAKOLATLARI BELGILANDI

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 30.09.2024-yildagi “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga...

INTIZOMIY JAZO CHORALARI HAQIDA HUQUQIY MA’LUMOT BERSANGIZ ?

personmaftuna 17-05-24, 01:54
0 INTIZOMIY JAZO CHORALARI HAQIDA HUQUQIY MA’LUMOT BERSANGIZ ?

Mehnat intizomini buzganligi uchun ish beruvchi xodimga quyidagi intizomiy jazo choralarini qo‘llashga haqli: 1)...

menu
menu