Kuzatuvchi.uz / “АДЛИЯДА БАҲОР” УРГАНЧ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИДА АНА ШУНДАЙ ДЕБ НОМЛАНГАН “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

“АДЛИЯДА БАҲОР” УРГАНЧ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИДА АНА ШУНДАЙ ДЕБ НОМЛАНГАН “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

                 Ўлкамизга фасллар келинчаги дея таърифланадиган, улуғланадиган баҳор кириб келди. Баҳор – уйғониш, яшариш-яшнатиш фасли. Бу фаслда қиш бўйи мудраган дов-дарахтлар куртак ёза бошлайди. Она замин яшилликка бурканади. Дошқозонларда сумалаклар қайнайди, кўксомса, кўкбараклар тайёрланади. Баҳор қўшалоқ байрамлар билан ташриф буюриши боис ранг-баранг тадбирларга ҳам бой фасл.

              Наврўз арафасида Урганч тумани адлия бўлимида юқоридаги мавзуда ташкиллаштирилган тадбир йиғилганларга юқори кайфият, завқ-шавқ улашди. Ҳудуддаги “Баркамол авлод” ва бир қатор умумтаълим мактабларининг ўқувчилари, Қўнғирот, Ҳилол, Орзу, Бахшилар, Гулобод маҳаллаларининг ёшлари шунингдек, туман туризм ва маданият бўлими қошидаги тўгараклар қатнашчилари ҳамда Хоразм вилояти юридик техникуми талабалари иштирок этган тадбирда баҳорни, Наврўзни мадҳ қилувчи куй-қўшиқлар янгради. Шеърлар айтилди, викторина ўйинлари ўтказилди.

             “Очиқ эшиклар куни” иштирокчилари бу ерда қонунлар ва қонуности ҳужжатлари тарғиботи билан шуғулланаётган, халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида жон куйдираётган ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Адлия идораларининг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.  

                                                                                       М.СОТИМОВА,

журналист.

 

 

 

 

 

 

 

21-03-2024, 23:47
Saytga qaytish