“Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-250-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Фарғона вилоятида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар ер участкалари ҳисобига “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси (“Қўқон” ЭИЗ) ҳудуди кенгайтирилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.