Kuzatuvchi » Ijtimoiy » ОРЗУЛАРИМ РЎЁБИ – КЕЛАЖАККА ҚАНОТ

ОРЗУЛАРИМ РЎЁБИ – КЕЛАЖАККА ҚАНОТ

Инсон олдига қўйган мақсади бўй кўрсатса бир қур орқасига разм солади. Муваффақиятининг омилини, унга етаклаган йўлларни хаёлидан ўтказади. Мен нокамтарликка йўймангу тенгқурларимдан фарқли ўлароқ анча-мунча ютуқларга эришиб қўйдим. Аввало, ўн бир йил таълим-тарбия олган Хонқа туманидаги 40-умумтаълим мактабини аъло баҳо, намунали хулқ билан тамомладим. 2021 йилда Урганч агротехнологиялар техникумига кириб бу йил унинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишини имтиёзли диплом билан битказдим.

            Омадни қарангки, бирданига иккита нуфузли олийгоҳнинг талабаси бўлдим. Суҳбат асосида Урганч давлат университетининг иқтисодиёт йўналишига II босқичдан қабул қилиндим. Ижодий суҳбат ҳамда тест синовлари орқали эса Қорақалпоқ давлат университетига журналистика йўналиши бўйича ўқишга кирдим. Яна бир муваффақиятим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо Республикаларнинг матбуот нашрларида кетма-кет мақолаларим чоп этиляпти. Бундан ташқари адабиёт ва таълим йўналишидаги бир қатор халқаро уюшмаларнинг аъзосиман. Шу кунларда иқтисодий мавзудаги мақолалар халқаро танловида “Ташкилотлардан солиқ ва мажбурий тўловларни инкассация тартибида ундириш” номли материалим юқори ўрин эгаллаганлиги учун жорий йилнинг 7 октябрида пойтахтимизда ўтказиладиган тақдирлаш маросимида қатнашишга тайёргарлик кўряпман.

            Замон шиддат билан ўзгариб боряптики, бугун битта фаолият тури билан шуғулланган киши ютқазади. Мен қарийб икки йилдан буён вилоятимизда таълим ва маънавий-маърифий йўналишда иш олиб бораётган “Xorazm ma’rifati” газетаси таҳририятида ҳам ишлаб, ҳам иш ўрганяпман. Ижодкорлар орасида биринчидан, дунёқарашим кенгайяпти. Иккинчидан, қаламим чархланяпти. Энг муҳими, ҳаётни ўрганаётирман, одамларни таниётирман, дўстлар орттирмоқдаман.

            Мен бу гапларни мақтаниш ёки ўзимни кўз-кўз қилиш учун айтаётганим йўқ. Аксинча, ана шу ютуқларим орқасида ота-онам айниқса, бобомнинг қўллаб-қувватлашлари қолаверса, кўплаб устозларнинг меҳнатлари ётганлигини эътироф этмоқчиман. Сўнгги сабоқ олган даргоҳим – техникумда ҳалол, виждонли, ўз касбининг усталари қўлида камолотга эришдим. Иқтисодий билимларимни бирмунча оширдим. Айниқса, қутлуғ маскандан “учирма” бўларканман, гуруҳ раҳбаримиз Назокат Мадримова, амалиёт раҳбаримиз Шоира Сариева, фан ўқитувчимиз Толиб Отажоновлардан миннатдорлигимни изҳор қиламан. Шунингдек, ёшлар етакчиси Сурайё Отабоевадан дадилликни, зукколикни ўргандимки, бу бундан кейинги ҳаётимда асқотажак. 

            Буюк аждодларимиз бизга бой маънавий ва моддий мерос қолдиришган. Ота-боболаримиз эса озод ва обод ватан туҳфа этишган. Биз ёшларнинг бурчимиз ана шу неъматларни асраб-авайлаш, кўпайтириш ва мустаҳкамлашдир. Зеро, бу ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун ўқиш, изланиш даркор. Мен барча тенгдошларимни ана шу улуғ мақсадлар йўлида интилишга, ҳаракат қилишга чақираман. Ўзимнинг эса келажакда иқтисодиёт соҳасининг етук мутахассиси бўлиб элга сидқидилдан хизмат қилиш ва ота-онам, устозларим ишончини оқлаш қалб амрим.

 Мафтуна СОТИМОВА,

Урганч давлат университети ижтимоий-иқтисодий фанлар факультетининг II босқич талабаси.       

Boshqa maqolalar

DAVLAT AKTIVLARINI SHAFFOF HOLDA XUSUSIYLASHTIRISH — DAVR

personmaftuna 07-05-24, 23:32
0 DAVLAT AKTIVLARINI SHAFFOF HOLDA XUSUSIYLASHTIRISH — DAVR TALABI

DAVLAT AKTIVLARINI SHAFFOF HOLDA XUSUSIYLASHTIRISH — DAVR TALABI Joriy yil 19-aprel kuni Muxtaram Prezidentimizning...

TERRORIZM – INSONIYAT TINCHLIGI VA FAROVONLIGIGA RAHNA

personmaftuna 08-10-24, 15:30
0 TERRORIZM –  INSONIYAT TINCHLIGI VA FAROVONLIGIGA RAHNA SOLUVCHI QABIH ILLAT

“Terror” so‘zi – “ dahshatli ” degan ma’noni anglatib, ma’lum bir hududdagi tinch aholini qo‘rqitish yo‘li bilan...

ТАРБИЯСИ ОҒИР БОЛАЛАР ТУШУНЧАСИ: УНИНГ ЭМОЦИОНАЛ-ПСИХИК

personmaftuna 08-10-24, 15:37
0 ТАРБИЯСИ ОҒИР БОЛАЛАР ТУШУНЧАСИ: УНИНГ ЭМОЦИОНАЛ-ПСИХИК ҲОЛАТЛАРДА НАМОЁН БЎЛИШИ

Тарбияси оғир болалар муаммоси азалдан энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Бу муаммонинг юзага келиш...

menu
menu